Хитойдаги "Expo China–Eurasia 2026" халқаро кўргазмасида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди
2026-06-26 18:40:00 / Янгиликлар

Хусусан, "Huayou Holdings", "CHN Energy", "GaoWzi ZhiKong", "Xinjiang Jingshen Logistics", "Xinjiang Commercial and Logistics Group" компаниялари, шунингдек, Хитой банки ва "Shaanxi" провинцияси вакиллари билан учрашувлар давомида ўзаро алоқалар йўлга қўйилди, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экология соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, "яшил" энергетика ва инвестициялар йўналишларида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.
Қолаверса, учрашувлар давомида томонларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир ислоҳотлар, мамлакатнинг экологик сиёсат борасидаги салоҳияти ва илгари сураётган ташаббуслари ҳақида маълумот берилди.
Якунда барча компаниялар 2027 йил 15–17 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган "Eco Expo Central Asia 2027" халқаро кўргазмасига таклиф этилди.






