17 июнь – Бутунжаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш куни
2026-06-17 16:05:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон биринчи бўлиб БМТнинг чўлланишга қарши курашиш тўғрисидаги Конвенциясига аъзо бўлди. Ушбу Конвенция Ўзбекистон томонидан 1995 йил 31 августда ратификация қилинган ва 1996 йилда кучга кирган.
Унумдор ер гуллаб-яшнаётган иқтисодиётнинг асосини ташкил этади. Жаҳон ялпи ички маҳсулотининг ярмидан кўпи табиатга боғлиқ. Ваҳоланки, биз бу табиий капитални беаёв ишлатиб тугатмоқдамиз. Ҳар дақиқада ерлар деградацияси туфайли 4 та футбол майдонига тенг ҳудуднинг эквиваленти йўқотилмоқда.
Бу биологик хилма-хилликнинг йўқолишига олиб келади. Қурғоқчилик хавфини оширади. Тўлқинларнинг таъсири глобал миқёсда – озиқ-овқат нархларининг ошишидан тортиб, беқарорлик ва миграция муаммолари пайдо бўлишига олиб келади.
Чўлланиш, ерларнинг деградацияси ва қурғоқчилик ҳозирги замоннинг энг долзарб экологик муаммоларидан биридир. Дунёдаги жами ер майдонининг 40 фоизи деградацияга учраганлиги ташвишли ҳолат.
БМТнинг 2021–2030 йилларга мўлжалланган Экотизимларни тиклаш бўйича 10 йиллик дастури доирасида олиб борилаётган ишлар бугун ерлар деградацияси тўлқинини кенг кўламли тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштириш лозимлигини тақозо этмоқда. Агар ҳозирги тенденциялар давом этса, 2030 йилгача 1,5 млрд гектар ерларни тиклашга эришилади.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳам чўлланишга қарши курашиш бўйича изчил чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Хусусан, 2026 йилда республика миқёсида 251,3 минг гектар, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида 115,0 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этиш белгиланди.
