Чўлланишга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланмоқда
2026-06-17 08:55:00 / Янгиликлар
Айни пайтда Хитойнинг Инчуан шаҳрида ўтказилаётган “Чўлланишга қарши курашиш йўналишида Хитой-Марказий Осиё ҳамкорлиги” халқаро конференцияси доирасида Ўрмон агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда "Хитой-Марказий Осиё" Котибияти бош котиби Сун Вейдун ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда чўлланишга қарши курашиш орқали экологик барқарорликни таъминлаш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда мазкур халқаро тадбир доирасида навбатдаги расмий учрашувларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқотлар чоғида Эркин Муҳиддинов минтақада экотизимларни тиклаш, янги ўрмонлар барпо этиш ҳамда ҳамкорликдаги истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда ушбу халқаро конференциянинг ўрни юқори эканлигини алоҳида таъкидлади.
