Расмий муносабат
2026-06-16 18:00:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 2 май куни вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси инспекторлари, вилоят Ички ишлар бошқармаси масъуллари ҳамда Ўрмон хўжалиги ходимлари ҳамкорликда Ромитан, Жондор ва Пешку туманларида жойлашган ўрмон хўжаликлари ҳудудларида қонунбузилиши ҳолатларини олдини олиш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилган.
Рейд давомида шахси номаълум фуқаро бошқарувида бўлган давлат рақамисиз Газ-53 русумли юк машинаси Учқур чўл массивидан ғайриқонуний тарзда саксовул олиб кетаётганлиги кузатилган.
Шундан сўнг, ҳуқуқбузар тўхтатиш ишорасига қарамасдан тез ҳаракатланаётган юк машинаси бортидаги саксовулларни бўшатиб қочишга уринган.
Ҳуқуқбузар қочиши давомида бошқарувидаги юк автомашинаси билан уни кузатиб ҳаракатланиб келаётган Бухоро давлат ўрмон хўжалигига тегишли Нива русумли автомашинага қасддан зарар етказиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Оқибатда автомашина бошқарувида бўлган ўрмон қўриқчиси О. Аминов ва ўрмончи А. Қувватовга жиддий тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга топширилган.
