Ўрмон агентлигида ёш ходимларнинг таклифлари тингланди
2026-06-15 14:25:00 / Янгиликлар

Мулоқотлар давомида ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг start up лойиҳаларини ўрмон хўжалиги соҳасида кенг жорий этиш ва соҳада рақамлаштириш жараёнларини янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда ёшларнинг режа ва мақсадлари тингланди. Уларнинг салоҳиятини юзага чиқариш, ижтимоий ташаббусларни қўллаб- қувватлаш ва ахборот технологиялари соҳасида малакасини ошириш юзасидан тегишли чоралар кўрилиши белгиланди.
“Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва улар учун имкониятлар яратиш бугунги кунда давлатимиз эътиборидаги устувор вазифадир. Сабаби, ёшларнинг билим олиши, меҳнат қилиши ва ижтимоий фаоллиги таъминланиши мамлакатнинг барқарор ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади”, – деди Э. Муҳиддинов.
Якунда Агентлик раҳбари ёш ходимлар билан мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади.



