Чўлланишга қарши курашиш борасида Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлиги кенгаймоқда
2026-06-09 17:10:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Семинарда нутқ сўзлаган Эркин Муҳиддинов Хитой билан чўлланишга қарши курашиш, деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш, ер эрозиясининг олдини олиш ҳамда сувсизлик ва шўрланишга чидамли галофит ўсимликларини экиш борасидаги ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бораётганлигини таъкидлади.
«Ўз навбатида, бугунги тадбир икки давлат ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим барқарорлигини таъминлаш, “яшил” технологияларни жорий этиш, чўлланишга қарши кураш ҳамда ўрмон хўжалиги соҳасида барқарор ривожланиш каби муҳим йўналишларда хизмат қилади. Бундан кейин ҳам хитойлик ҳамкорлар билан биргаликдаги бу борадаги ишларимиз изчил давом эттирилади», – деди Э. Муҳиддинов.
