Марказий Осиёда трансчегаравий ландшафтларни тиклаш масалалари муҳокама қилинди
2026-06-09 17:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари
Остона шаҳрида бўлиб ўтган халқаро саммит доирасида “Марказий Осиёда трансчегаравий ландшафтларни тиклаш ва минтақавий ҳамкорликда барқарор ривожланиш” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда Эркин Муҳиддинов мамлакатимизда тизимли амалга оширилаётган яшил ҳудудларни кенгайтириш, чўлланишнинг олдини олиш, ўрмонлар барпо этиш тадбирлари ҳақида маълумот берди.
«Айтиш жоизки, бугун чўлланиш ва ерлар деградациясининг олдини олиш каби масалалар глобал муаммолардир. “Яшил белбоғ”лар, “яшил қоплама”лар барпо этишда минтақа давлатлари ҳамжиҳатликда иш олиб бориши лозим. Сир эмаски, иқлим ўзгаришларининг оқибатлари чегара танламайди», – деди Э. Муҳиддинов.
