Тайинлов!
2026-05-26 12:15:00 / Янгиликлар
Азаматов Шухрат Сапарбаевич Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон агентлигининг Ҳудудий ўрмонлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинлов Ўрмон агентлиги директорининг тегишли буйруғига кўра амалга оширилди.

Шухрат Азаматов 1985 йил 8 майда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида туғилган. 2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг иқтисодиёт факультетини (бакалавр), 2009 йилда эса шу факультетнинг магистратура босқичини тамомлаган.
У илк меҳнат фаолиятини 2008 йилда Тошкент вилояти ҳокимлиги Иқтисодиёт бош бошқармаси 1-тоифали мутахассиси сифатида бошлаган. 2013 – 2025 йиллар давомида Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси “Паррандасаноат” уюшмаси ва Оҳангарон туман ҳокимлигида турли раҳбар лавозимларда самарали фаолият олиб борган.
