Тошкент давлат аграр университетида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
2026-05-21 15:15:00 / Янгиликлар
Меҳнат ярмаркасида Ўрмон агентлиги масъуллари, ҳудудий таянч ўрмон хўжаликлари раҳбарлари, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.

Тадбир аввалида ҳудудий давлат ўрмон хўжаликлари масъулларлари ва талабалар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқотлар давомида соҳанинг долзарб масалалари, истиқболли йўналишлари ва кадрлар салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбирда билим ва кўникмаларга эга, хорижий тилларни пухта биладиган талабаларни Агентлик ва ҳудудий хўжаликларга ишга жалб этиш, уларнинг касбий ривожланиши учун кенг имкониятлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Якунда 36 нафар талаба билан мутахассислиги бўйича дастлабки меҳнат шартномалари имзоланди.









