"Ecо Expo Central Asia 2026" халқаро кўргазмасига рўйхатдан ўтиш бошланди
2026-05-07 09:40:00 / Янгиликлар

Тадбир 2026 йил 2–4 июнь кунлари қадимий Самарқанд шаҳридаги "Silk Road Samarkand" замонавий халқаро туризм мажмуаси ҳудудида бўлиб ўтади.
Кўргазмада Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон, Уммон, Хитой, Покистон, Миср, БАА, Корея Республикаси, Қатар, Россия, Беларус, Малайзия, Туркия, Қирғиз Республикаси, Афғонистон, Франция, Финляндия, Ҳиндистон, Бангладеш, Италия, Германия, Полша, Жазоир, Фаластин, Кувайт, Венгрия каби 30 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этади.
Халқаро ҳамкорлар ва иштирокчилар орасида Глобал экологик фонд (GEF), Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (ИУCН), Осиё тараққиёт банки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (UNDP), UNESCO, Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти (IWMI), Халқаро биошўрланган қишлоқ хўжалиги маркази (ИCБА), БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (UNIDO), БМТ Европа иқтисодий комиссияси (UNECE), UNICEF, БМТ Атроф-муҳит дастури (UNEP), Халқаро миграция ташкилоти (IОМ), Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Жаҳон банки, Глобал яшил ўсиш институти (GGGI), Ислом тараққиёт банки, CAREC ва бошқалар бор.
Кўргазмада Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идоралари, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тизим ташкилотлари, халқаро тузилмалар ҳамда бизнес ва хусусий сектор вакиллари ўз кўргазмаларини тақдим этишади.
Дастур қуйидаги долзарб йўналишларни қамраб олади: муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, сунъий интеллект ва экология, эко-таълим ва Clean-Теch ечимлар, “яшил” қурилиш, сув тежовчи технологиялар, яшил транспорт, FMCG ва ритейл соҳасидаги экологик ташаббуслар, яшил энергетика, барқарор қишлоқ хўжалиги, яшил молия, “яшил” шаҳарлар ривожи, Орол денгизи ва унинг атрофи экологияси ҳамда кўкаламзорлаштириш.
"Ecо Expo Central Asia 2026" экология ва иқлим ўзгариши соҳасида тажриба алмашиш, инновацион ечимларни намойиш этиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим платформага айланади.
Яшил келажакни биргаликда барпо этишга қўшилинг — рўйхатдан ўтинг ва "Ecо Expo Central Asia 2026"да иштирок этинг!









