Марказий Осиёда трансчегаравий ландшафтларни тиклаш масалалари муҳокама қилинди
2026-04-26 14:40:00 / Янгиликлар

Тадбирда Ўрмон агентлиги директори Эркин Муҳиддинов, Жаҳон банкининг атроф-муҳит муҳофазаси бўйича бош мутахассиси Аббате Асферачею, Марказий Осиё Минтақавий экологик маркази (МОМЕМ) ижрочи директори Ботир Мамедов, Туркманистон атроф-муҳит вазирлиги ўрмон хўжалиги бошқармаси раҳбари Шамаммет Сарйҳанов, Қирғизистон ФВВ ҳузуридаги мониторинг ва прогнозлаш департаменти директори Даурбек Сакиев ва БМТнинг чўлланишга қарши курашиш бўйича Конвенцияси экспертлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Марказий Осиёда экологик муаммолар, ерлар деградацияси ва иқлим ўзгаришининг оқибатлари тобора ортиб бормоқда.
Тадбирда Эркин Муҳиддинов мамлакатимизда тизимли амалга оширилаётган - яшил ҳудудларни кенгайтириш, чўлланишнинг олдини олиш, ўрмонлар барпо этиш тадбирлари ҳақида маълумот берди.
“Айтиш жоизки, бугун чўлланиш ва ерлар деградациясининг олдини олиш каби масалалар глобал муаммолардир. "Яшил белбоғ"лар, "яшил қоплама"лар барпо этишда минтақа давлатлари ҳамжиҳатликда иш олиб бориши лозим. Сир эмаски, иқлим ўзгаришларининг оқибатлари чегара танламайди.”, – деди Э.Муҳиддинов
Якунда келгусида ҳамкорлик алоқаларини тизимли йўлга қўйишдан барча манфаатдор эканлиги алоҳида қайд этилди.




