Чўлланишга қарши курашиш борасида янги лойиҳалар амалга оширилади
2026-04-16 10:10:00 / Янгиликлар
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ва Хитой Халқ Республикасининг Юлин шаҳри Халқаро дўстлик алоқалари уюшмаси директори Ванг Йинг ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида Э. Муҳиддинов меҳмонларга мамлакатимизда давлатимиз томонидан экологик барқарорликни таъминлаш, янги ўрмонлар барпо этиш ва тиклаш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.
Тадбир давомида томонлар юртимизда Хитой тажрибаси асосида чўлланишга қарши курашиш борасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш, Оролбўйи минтақаси ва бошқа чўл ҳудудларида бу борада илмий-тадқиқотлар ўтказиш, ҳамкорликда қўшма лаборатория ташкил этиш масалаларини муҳокама қилишди.
Якунда келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.



