Кибержиноятлардан огоҳ бўлинг!
2026-04-09 16:00:00 / Янгиликлар
Бугун интернет тармоғи ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Аммо, сўнгги йилларда интернет тармоғида содир этилаётган кибержиноятлар сони ортиб бормоқда.

Фирибгарлар шахсий маълумотларни қўлга киритиш, молиявий зарар етказиш ёки аккаунтларни бузиш учун турли усуллардан фойдаланадилар.
Шу сабабли ҳар доим ҳушёр бўлинг, номаълум ҳаволаларни очманг, кучли ва мураккаб пароллар яратинг, шахсий маълумотларингизни бегонаlarga берманг. Ҳар қандай шубҳали хабар ёки қўнғироққа ишониб, алданиб қолманг.
Унутманг, хавфсизлигингиз ўз қўлингизда. Кибержиноятлардан огоҳ бўлинг!
