Навоийда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди
2026-03-27 18:45:00 / Мажлислар
Давлат раҳбарининг 2024-йил 5-июндаги “Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий кўчатчиликка ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигида ўқув семинари ташкил этилди.

Хўжалик мутахассислари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари иштирок этган тадбирда давлат ташкилотларида ходимлар шахсий манфаатлари ва хизмат вазифалари ўртасидаги зиддиятларнинг олдини олиш, шаффофлик ва адолатни таъминлаш, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини бартараф этиш каби масалаларга эътибор қаратилди.
Тадбирда қонунда манфаатлар тўқнашуви тушунчаси ва турлари, Одоб-ахлоқ комиссияси ҳамда давлат органларининг ваколатлари ҳақида маълумот берилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, айни мавзулар тарғиботига бағишланган семинарлар республиканинг барча ҳудудий таянч давлат ўрмон хўжаликларида ўтказилиши режалаштирилган.


