“Ўрмонлар – барқарор келажак пойдевори” мавзусида пресс-тур ўтказилди
2026-03-19 14:55:00 / Янгиликлар

Тадбирда Агентлик ва Экологик партия масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Пресс-тур давомида иштирокчилар мамлакатимизда ўрмон хўжалиги соҳасини ривожлантириш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ҳамда чўлланишга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.
Тадбирда юртимизда соҳанинг ривожланиш истиқболлари, экологик барқарорликни таъминлашда яшил ҳудудларнинг аҳамияти ҳамда “Табиатга эҳсон” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимотлар қилинди.
Шунингдек, журналистлар учун очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олишди.
Тадбир давомида ўрмон хўжалиги мутахассислари томонидан дарахт уруғларини экиш, ниҳол ва кўчатларни парваришлаш жараёнлари амалий мисоллар орқали кўрсатиб берилди.
Шу куни “Эколог журналистлар боғи” ташкил этилди ҳамда ҳудудда 100 туп дарахт кўчатлари экилди.
Мазкур пресс-тур экологик маданиятни ошириш, табиатга бўлган ижобий муносабатни шакллантириш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган ташаббусларни кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади.









