Ғаллаоролда ободонлаштириш тадбирлари давом этмоқда
2026-03-17 10:05:00 / Янгиликлар
Ҳашарлар давомида ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан темирйўл атрофида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Темирйўлнинг икки томони турли чиқиндилар ва бегона ўтлардан тозаланиб, ҳудуд тартибга келтирилди.
Шунингдек, аввал экилган дарахт кўчатларига агротехник ишлов бериш ҳамда дарахт таналарини оқлаш ишлари амалга оширилди.


