Доривор илмий марказида илк бор диссертация (ПҳД) ҳимоялари ўтказилди
2026-03-06 09:55:00 / Янгиликлар
Ўрмон агентлиги ҳузуридаги Доривор илмий маркази илмий кенгаши томонидан илк бор диссертация ҳимоялари ўтказилди.

Илмий кенгашда тадқиқотчилар - М.Дўстиёровнинг “Қашқадарё воҳаси шароитида тукли эрва ўсимлигининг интродукцияси ва агробиологияси” ва Н. Умрзоқованинг “Қорақалпоғистон иқлим-тупроқ шароитида седана етиштириш агротехнологиясини илмий асослаш” мавзусидаги илмий ишлари кўриб чиқилди.


