Бўзатовда ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий семинар ўтказилди
2026-03-02 10:34:00 / Янгиликлар
Бўзатов давлат ўрмон хўжалигида ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида махсус-тактик ўқув машқлари ташкил этилди.

Тадбирда ўрмон хўжалиги масъуллари, туман фавқулодда вазиятлар ва ички ишлар бўлимлари ходимлари ҳамда тиббиёт бирлашмаси вакиллари иштирок этди.
Ўқув машқларида ўрмон ҳудудларида содир бўладиган фавқулодда ёнғинларни бартараф этиш, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан тўғри фойдаланиш, тезкор ахборот алмашинуви ва бошқарувни ташкил этиш, жабрланганларни қутқариш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий кўргазмалар ўтказилди.
Тадбир якунида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.









