ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
2026-02-18 10:55:00 / Тендер ва эълонлар

Мамлакат: Ўзбекистон Республикаси
Лойиҳа: Ўзбекистоннинг Барқарор ландшафтларни тиклаш лойиҳаси (RESILAND)
Қарз рақами: 7138-UZ
Топшириқ номи: Ижтимоий сафарбарлик ва жамоа даражасида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича Техник Ҳамкор (TAP)
Маълумотнома рақами: LRP/QCBS/02
Ўзбекистон Республикаси Жаҳон банки томонидан молиялаштирилаётган Ўзбекистоннинг Барқарор ландшафтларни тиклаш лойиҳаси (RESILAND)ни амалга ошириш учун кредит маблағи олган ҳамда ушбу маблағларнинг бир қисмини консалтинг хизматларини молиялаштиришга йўналтиришни режалаштирмоқда.
Лойиҳанинг мақсади – Ўзбекистоннинг танланган ҳудудларида барқарор ландшафт бошқарувидаги майдонларни кенгайтириш ҳамда аҳолининг иқлимга чидамли даромад манбаларини ривожлантиришдир. Мазкур топшириқ 2.2-компонент (“Иқлимга чидамли даромад манбалари ва қиймат занжирларини ривожлантириш”) доирасида амалга оширилади ҳамда Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Наманган вилоятлари ҳудудларида танланган жамоаларни қамраб олади.
Қизиқиш билдирган консалтинг ташкилотлари малакаси ва тегишли тажрибасини тасдиқловчи қуйидаги маълумотларни (аммо улар билан чекланмайди) тақдим этиши лозим:
• ташкилот ҳақида умумий маълумот (профил);
• асосий фаолият йўналишлари;
• фаолият юритган йиллар;
• лойиҳа фаолиятига тегишли тажриба;
• асосий мутахассислар таркиби;
• ҳудудий (маҳаллий) иштирок тўғрисидаги маълумотлар.
Мазкур топшириқ учун Техник топшириқ (TOR) ҳужжатини қуйидаги электрон почта манзилига мурожаат қилиш орқали олиш мумкин:
procurementresiland2025@gmail.com
Ҳамкорлик шакллари
Консультантлар малакасини ошириш мақсадида қўшма корхона (JV) ёки субконсультант сифатида бошқа фирмалар билан бирлашиши мумкин.
Қўшма корхона тузилган тақдирда, барча иштирокчилар қисқа рўйхатга олиш жараёнида биргаликда баҳоланади ҳамда техник топшириқ бўйича биргаликда, тўлиқ жавобгар бўлади. Ғолиб деб топилган тақдирда, шартнома барча JV аъзолари томонидан имзоланади.
Аризада ҳамкорлик тузилмаси ҳамда ҳар бир ҳамкор ва субконсультантнинг вазифалари аниқ кўрсатилиши шарт. “in association with” ёки “in affiliation with” каби ноаниқ иборалар қисқа рўйхатга олишда инобатга олинмаслиги мумкин.
Маълум бир фирма мазкур танлов жараёнида фақат бир марта якка тартибда ёки қўшма корхона аъзоси сифатида Қизиқиш билдириш (EOI) сўровини тақдим этиши мумкин. Субконсультант сифатида қатнашaётган фирма якка тартибда ёки JV аъзоси сифатида алоҳида ариза бера олмайди. Бироқ, субконсультант сифатида бир нечта таклифларда иштирок этиши мумкин.
Манфаатлар тўқнашуви масалаларига оид қоидалар Жаҳон банкининг 2020-йил ноябрдаги “IPF қарз олувчилар учун харидлар регламенти”нинг III бўлими 3.14, 3.16 ва 3.17-бандларида белгиланган.
Консультант QCBS (Сифат ва нарх асосида танлаш) усули асосида, 2026-йил 18-мартдаги Жаҳон банки Харидлар регламентига мувофиқ танланади.
Қисқа рўйхат мезонлари
-
Умумий тажриба:
• Консультант камида 5 йил давомида консалтинг соҳасида фаолият юритган бўлиши керак. -
Махсус тажриба:
• Сўнгги 5 йил ичида қиймати камида 1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги битта шартномани ёки жами қиймати камида 1,5 млн. АҚШ долларига тенг 2 ёки ундан ортиқ шартномани муваффақиятли якунлаган бўлиши керак. -
Молиявий ҳолат:
• Халқаро молиявий институтлар томонидан молиялаштирилган лойиҳаларда иштирок этган бўлиши;
• Сўнгги 5 йил учун консалтинг айланмасини тасдиқловчи маълумотга (компания томонидан тасдиқланган баёнот шаклида) эга бўлиши;
• Малакали ходимлардан иборат меҳнат жамоаси мавжудлиги.
Эслатма: Асосий экспертлар қисқа рўйхат босқичида баҳоланмайди.
Ариза топшириш тартиби
Қизиқиш билдириш сўровлари 2026-йил 18-март куни соат 16:00 га қадар (Тошкент вақти билан) электрон шаклда қуйида келтирилган манзилга юборилиши лозим. Кечиктирилган аризалар қабул қилинмайди. Ҳужжатлар инглиз тилида тақдим этилиши шарт.
Қўшимча маълумотларни иш кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача (Тошкент вақти билан) олиш мумкин.
Манзил:
Лойиҳани Амалга Ошириш Гуруҳи (PIU)
Ўзбекистоннинг Барқарор ландшафтларни тиклаш лойиҳаси (RESILAND)
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 7а-уй
Ўзбекистон Республикаси
E-mail: procurementresiland2025@gmail.com
