Сурхондарёда оърмон хўжалиги соҳасига оид янги лойиҳага старт берилди
2026-02-06 09:55:00 / Янгиликлар

Тадбирда Ўрмон агентлиги директори Эркин Муҳиддинов, Сурхондарё вилояти ҳудудий давлат ўрмон хўжаликлари масъуллари ва яқин ҳудудларда яшовчи аҳоли вакиллари иштирок этди.
Умумий 5 минг гектар ер майдонида ташкил этиладиган лойиҳа доирасида писта плантацияси, зарарли углеродлар миқдорини камайтирувчи барқарор ўрмонлар барпо этиш, халқаро стандартларга мос углерод кредитлари яратиш, деградацияга учраган ерларни тиклаш ва бунинг натижасида мамлакатимизда иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини юмшатиш мақсад қилинган.
Тадбир давомида хитойлик мутахассис томонидан амалий кўргазмалар ўтказилиб, иштирокчиларга писта, бодом уруғларини илмий асосда экиш ва парваришлаш борасида тавсиялар берилди.
Якунда ҳамкорликдаги лойиҳани амалга ошириш жараёнида қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан соҳа мутахассисларига керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.



