Узун туманида фаолият кўрсатаётган ўрмон хўжалиги ишчи-ходимларининг муаммо ва таклифлари тингланди
2026-02-04 18:20:00 / Янгиликлар

Тадбирда Узун тумани ҳокими Хабибулла Бозоров ҳамда Сурхондарё вилоятидаги ҳудудий давлат ўрмон хўжаликлари масъуллари иштирок этди. Учрашув давомида ўрмон фондини муҳофаза қилиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, ўрмонлар барпо этиш ва тиклаш ҳамда соҳа фаолиятини янада такомиллаштиришга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбирда ўрмончилар томонидан билдирилган муаммо, таклиф ва ташаббуслар тингланиб, уларни босқичма-босқич ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Масъуллар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ва амалий натижадорликни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида ўрмон хўжалиги соҳасида самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ фаоллар Агентлик директори томонидан муносиб рағбатлантирилди.







