Ўзбекистонда ўрмон ҳудудларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
2025-07-29 09:20:00 / Мажлислар

Йиғилишда агентликнинг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, тизим ташкилотлари, ҳудудий давлат ўрмон хўжаликлари масъуллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Тадбирни агентлик директори Эркин Муҳиддинов кириш сўзи билан очиб, тизимда бажарилган ишлар ҳақида маъруза қилди.
“Барчангизни ҳисобот йиғилишида кўриб турганимдан мамнунман. Биринчи ярим йилликда соҳада бир қатор ишлар амалга оширилди. Бугун ҳар бир йўналиш бўйича давлат ўрмон хўжаликларида қилинган ишларни таҳлилий кўриб чиқамиз”, — деди Э. Муҳиддинов.
Тадбирда сўз олган агентлик директори ўринбосарлари — Ғ. Қаршибоев ва Ғ. Қурбоновлар мақсадли ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш тадбирлари, ўрмонлар ҳудудини кенгайтириш, ижара муносабатларини тўғри йўлга қўйиш каби масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Йиғилиш якунида соҳада узоқ йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.


