Углерод кредитларини яратишда халқаро ҳамкорлик янада кенгаймоқда
2026-01-30 13:45:00 / Янгиликлар

Тадбирда Ўрмон агентлиги масъуллари, Ўзгидромет агентлиги, Ўзбекгидрогеология ДМ, “Яшиллойиҳа” лойиҳалаш институти ҳамда Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти вакиллари иштирок этди.
Музокаралар давомида ҳамкорлик истиқболлари, чўл ва қурғоқчил ҳудудларда ўрмон хўжалигини юритиш, тиклаш ва барқарор фойдаланиш борасидаги масалалар муҳокама қилинди.
Эркин Муҳиддинов атмосферада зарарли углеродлар миқдорини камайтириш, барқарор углерод кредитларини яратиш ҳажмини кўпайтириш юзасидан келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида таклиф ва тавсияларини билдирди.
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, деградацияга учраган ерларни тиклаш, тупроқ шўрланишининг олдини олиш ва экотизимларни мустаҳкамлаш Ўзбекистонда устувор вазифалар этиб белгиланганлиги қайд этилди.
Томонлар ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш ишларини тизимли ташкил этиш, жараёнларга соҳа мутахассисларини жалб қилиш ҳамда иқлимни молиялаштириш имкониятларидан унумли фойдаланиш каби муҳим масалаларни илгари суришди.
Якунда меҳмонлар экологик барқарорликка эришиш ҳамда ҳаво тозалигини яхшилашга қаратилган ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканлигини билдиришди.




