Коррупцияга қарши курашиш – давлат сиёсатининг устувор йўналиши
2026-01-28 09:45:00 / Мажлислар

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси масъул ходими Бобур Махматмуродов, Ўрмон агентлиги масъуллари, тизим ташкилотлари, ҳудудий давлат ўрмон хўжаликлари раҳбар ва ходимлари иштирок этди.
Тадбирда Агентлик тизимида коррупциянинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 270-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Йиғилиш давомида Давлат раҳбарининг қуйидаги қатъий позицияси яна бир бор алоҳида таъкидланди:
“Коррупция – давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид. Коррупцияга йўл қўйиш – ислоҳотларимизга хиёнатдир. Бу иллатга қарши курашиш бўйича 2026 йилда фавқулодда ҳолат эълон қиламиз.”
Якунда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини мунтазам ошириб бориш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда қонунбузилиши ҳолатларининг олдини олишга бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.




