Аҳолини рўйхатга олиш доирасида онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди
2026-01-15 17:55:00 / Янгиликлар

Рўйхатга олиш 2 босқичда амалга оширилади. 1-босқичда (15–31 январь) 17 кун давомида фуқаролар census.stat.uz сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконига эга бўлади. Бу қулай, тез ва замонавий усул бўлиб, уйдан чиқмасдан рўйхатда қатнашиш имконини беради.
2-босқичда (4–28 февраль) эса “Маҳалла еттилиги” аъзолари уйма-уй юриб, планшетлар орқали рўйхатга олиш жараёнларини амалга оширади. Бу босқичда ҳар бир хонадонга борилиб, шахсий маълумотлар аниқланади.
Таъкидлаш жоизки, нафақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, хорижда вақтинча бўлиб турган юртдошларимиз ҳам исталган жойда ягона идентификация тизими орқали рўйхатдан ўтиш имкониятига эга.
Онлайн рўйхатдан ўтиш тартиби билан қуйидаги видеоқўлланма орқали танишишингиз мумкин:
https://www.youtube.com/watch?v=emOwotRVK4c&t=224s
Онлайн рўйхатдан ўтган фуқаролар орасида қимматбаҳо совғалар ҳам ўйналади. Бунда ғолиблар тасодифий тарзда танланади.
Рўйхат натижалари давлатга аҳолининг ҳақиқий сони ва таркиби ҳақида аниқ тасаввур беради, янги иш ўринлари, мактаблар, шифохоналар ва инфратузилмаларни режалаштиришда асос бўлади ҳамда қишлоқ хўжалигидаги ресурсларни тўғри тақсимлаш имконини яратади.
Қадрли юртдошлар! Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирида фаол иштирок этинг!
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон агентлиги ҳамда тизим ташкилотлари ходимлари ҳам ушбу муҳим тадбирда фаол иштирок этиб, рўйхатдан ўтишмоқда.
