“Ўзбекистон – 2030” стратегияси муҳокамасида фаол қатнашинг
2026-01-15 09:30:00 / Янгиликлар

Хусусан, қуйидагилар кўзда тутилган:
— юқори экологик хавфга эга объектларда (I категория) ифлосланиш манбаларидан автоматик намуна олиш тизимларини 50 фоизгача жорий этиш;
— ҳар йили 200 миллион дарахт экиш ва экилган ҳар бир дарахт учун парвариш ва суғориш тизимини яратиш;
— Республика ҳудудларида яшил боғлар сонини 1023 тага етказиш;
— Республикада, жумладан, шаҳарларда яшил ҳудудларни 30 фоизгача етказиш;
— ўрмон майдонларини 6,1 миллион гектарга кўпайтириш;
— Орол денгизи ҳудудида умумий яшил майдонларни 2,6 миллион гектарга етказиш;
— фойдали қазилмаларни қазиб олиш натижасида бузилган 6075 гектар ер майдонини рекультивация қилиш;
— аҳолининг 85 фоизини маҳалла даражасида қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш хизматлари билан қамраб олиш;
— қайта ишлаш орқали альтернатив энергия ишлаб чиқариладиган чиқиндилар улушини 20 фоизгача етказиш;
— қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари сонини камида 50 фоизга қисқартириш;
— маиший чиқиндиларни қайта ишлашга ихтисослашган 13 та экосаноат зоналарини жорий этиш;
— I ва II категория бўйича атроф-муҳитга зарар етказувчи 686 та иқтисодий субъектда 100 фоизлик ифлослантирувчи технологияларни модернизация қилиш чораларини амалга ошириш.
Ҳурматли ватандошлар, сиз ҳам ўз таклиф ва ташаббусларингизни uzbekistan2030.uz платформаси орқали юборишингиз мумкин!

