Ёшларни қўллаб-қувватлаш – барқарор ривожланиш омилидир
2025-12-29 12:32:00 / Янгиликлар

Учрашувда ёшларнинг муаммолари, режа ва мақсадлари тингланди. Уларнинг салоҳиятини юзага чиқариш, талаб юқори бўлган чет тилларига ўқитиш, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда фаолиятини ташкил этишда кўмаклашиш масалалари юзасидан тегишли чоралар кўрилиши белгиланди.
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва улар учун барча имкониятлар яратиш устувор вазифа саналади. Сабаби, ёшларнинг билим олиши, меҳнат қилиши ва ижтимоий фаоллиги таъминланиши мамлакатнинг барқарор ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади”, – деди Э. Муҳиддинов.
Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган семинарда ёшлар ўрмон хўжалиги соҳасига қизиқиш билдириб, ушбу йўналишда фаолият юритиш истагини маълум қилдилар. Жумладан, улар хўжаликда махсус техникаларни бошқариш ҳамда техник механик сифатида ишлашга тайёр эканликларини билдиришди.
Ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва истакларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги техникаларидан самарали фойдаланиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш бўйича ўқув курслари ташкил этиш ҳамда уларни мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Якунда тадбир иштирокчиларига янги йил совғалари топширилди.









