Қуйи Чирчиқ туманида ёшларнинг муаммолари тингланди
2025-12-25 18:15:00 / Янгиликлар
Экология қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон агентлиги директори Эркин Муҳиддинов Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги Тўқбой маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ уюшмаган ёшлар ва уларнинг яқинлари билан учрашди.

Учрашувда ёшларнинг муаммолари, режа ва мақсадлари тингланди. Уларнинг салоҳиятини юзага чиқариш, ўқув кусрларида ўқитиш, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларга контракт тўлов масаласида моддий ёрдам кўрсатиш, тикувчилик фаолиятини ташкил этишда кўмаклашиш ҳамда мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш масалалари юзасидан тегишли чоралар кўрилиши белгиланди. Ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар доимо қўллаб-қувватланилиши таъкидланди.
Якунда ёшлар бугун давлат томонидан уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорчилик билдиришди.







