“Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови”
2025-12-04 18:50:00 / Янгиликлар

Тадбирда Экология қўмитаси ва Ўрмон агентлиги масъуллари, тизим ташкилотлари вакиллари ҳамда zoom платформаси орқали эса ҳудудий бўлинмалар ходимлари online форматда иштирок этди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек Юсупов иштирок этиб, “Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг Конституциявий асослари ва уларнинг ижроси” мавзусида маъруза қилди.
Тадбирда сўз олганлар амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг мустаҳкамланиши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги янги ҳуқуқий механизмлар ҳамда уларнинг амалдаги ижроси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Тадбир давомида Конституцияда белгиланган экологик нормаларнинг аҳамияти, экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича давлат сиёсати устувор йўналишлари, аҳолининг экологик маданиятини оширишдаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Тадбир давомида Ўрмон агентлиги директори маслаҳатчиси Юлдуз Орипова 10 декабрь Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан барчани табриклади. Давлат мадҳиясининг яратилиши тарихи, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ва бастакор Мутал Бурхоновнинг бу борадаги хизматларини эътироф этди ва барча ёшларни Ватанни севишга, эъзозлашга даъват этди.
Давра суҳбати иштирокчилари Конституциявий қоидалар асосида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва барқарор ривожланишни таъминлаш йўлида ҳамкорлик фаоллигини янада ошириш муҳимлигини таъкидладилар.





