Дарахтларнинг касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш учун махсус техникалар топширилди
2025-12-04 10:51:00 / Янгиликлар

Тадбир аввалида “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонасининг директори Улуғбек Қурбонов сўзга чиқиб, ушбу техникаларнинг табиий асраб авайлаш, дарахтларнинг касаллик ва зараркунандалари хавфини камайтиришдаги ўрни ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек У. Қурбонов иштирокчиларга техникалардан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берди.
Манзилли Дастурга асосан 14 дона сув ташувчи автомашина, 14 дона ҳаракатланувчи компрессор, 28 дона махсус сув пуркагич, 14 дона 1 тонна сиғимли идиш, 28 дона мото арра ва 98 дона бошқа жиҳозлар “Яшил ҳудуд” ДУКнинг ҳудудий бўлинмаларига топширилди.
Маълумот ўрнида, жами қиймати қарийб 6 млрд сўмга тенг бўлган ушбу асбоб-ускуна ва мобил лабораториялар Республика бюджети ҳисобидан харид қилинган. Ушбу техникалар Самарқанд шаҳридаги “Самавто” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган.
Эндиликда замонавий техник воситалар билан таъминланган “Яшил ҳудуд” ДУК ҳудудий бўлинмалари келгусида ўз фаолиятини янада самарали ташкил этиш ва асраб-авайлашда қулай имкониятларга эга бўлади.




