Қоракўлнинг сифатли кўчатлари вилоят бўйлаб етказиб берилмоқда
2025-12-02 10:00:00 / Янгиликлар

Хўжалик раҳбари Сардор Жабборовнинг маълум қилишича, бу ерда ўрик, шафтоли, узум, тут каби мева кўчатлар ҳамда қайрағоч, терак, жийда, павловния, сосна, туя, морживейка, ясин, шумтол, заранг каби манзарали дарахт турлари илмий асосда парвариш қилинмоқда. Кўчатлар замонавий агротехник талаблар асосида суғорилади, ўғитланади ва зараркунандалардан ҳимоя қилинади.
Мавсумда ўрмон хўжалиги ўзида етиштирилган сифатли кўчатларни туман, балки вилоятнинг барча ҳудудларига етказиб бериб, йирик экологик ташаббусларни қўллаб-қувватламоқда.
Мазкур хўжаликда кўчат қазишдан тортиб, ниҳолларни тегишли ташкилотларгача етказиб бериш ишлари тизимли ташкил қилинган. Қолаверса, хўжалик ходимларига ҳудуднинг ўзида иссиқ овқат ташкил этилганлиги иш самарадорлигини янада оширмоқда.




