Қимматли ландшафтларни комплекс бошқариш ва тиклаш бўйича лойиҳа ишга туширилди
2025-11-25 19:05:00 / Янгиликлар

Маълумот учун, умумий қиймати 6,1 млн АҚШ долларини ташкил этувчи "EcoLand" лойиҳаси Ўзбекистондаги учта асосий кластер ландшафтларда экотизимларни тиклаш ва сақлаш бўйича инновацион комплекс ёндашувларни кенгайтиришга қаратилган бўлиб, трансформацион ўзгаришларни рағбатлантиришни кўзлайди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ўринбосари Жусипбек Казбеков Ўзбекистон экологик ислоҳотларга содиқ эканлигини таъкидлади.
“Ўзбекистон ўзининг қимматли ландшафтларини тиклаш ва биохилма-хилликни келажак авлодлар учун асрашга содиқдир. Ушбу лойиҳа экологик ислоҳотларимизнинг муҳим босқичи ҳисобланади”, — деди у.
БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий ваколи Акйко Фужий мамлакатнинг экологик барқарорлик борасидаги ўрни ошиб бораётганини алоҳида қайд этди:
“Ўзбекистон бой биохилма-хиллиги ва нойоб экотизимларини ҳимоя қилиш ҳамда тиклаш йўлида жиддий қадамлар ташламоқда. БМТТД мамлакатнинг глобал биохилма-хиллик мақсадларига содиқлигини қўллаб-қувватлаётганидан фахрланади. Давлат, фуқаролик жамияти ва халқаро ҳамкорларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари трансформацион натижалар бериб, ёш авлод учун янада яшил келажакни яратади”.
IUCN Бош директори Гретел Агилар эса табиатни тиклаш жараёнида илм-фан ва маҳаллий ҳамжамиятлар иштирокининг муҳимлигини қайд этди.
“IUCN Ўзбекистоннинг табиатни қайта тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларини кенгайтириш, илмий билимларни интеграция қилиш ва табиатни муҳофаза қилиш жараёнидан ҳам атроф-мухит, ҳам маҳаллий ҳамжамиятлар манфаатдор бўлишини таъминлашни қўллаб-қувватлаётганидан мамнун”.
"GEF-8" Экотизимларни тиклаш бўйича Интеграциялашган глобал дастури доирасида лойиҳа экотизимлар деградацияси ва биохилма-хилликнинг йўқолишига олиб келаётган сабабларни бартараф этишга қаратилди. Бунинг учун тўртта ўзаро боғлиқ таркибий қисм бирлаштирилади: ер ресурсларини барқарор бошқариш, биохилма-хилликни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришини юмшатиш ва маҳаллий ҳамжамиятларнинг инклюзив иштироки.
Маълумот учун, лойиҳа мамлакатнинг энг қимматли ва хилма-хил табиий ландшафтларини ифодаловчи олти вилоятнинг ўнта пилот туманида амалга оширилади: Тошкент вилояти (Паркент ва Оҳангарон туманлари), Сурхондарё вилояти (Бойсун ва Шеробод туманлари), Қашқадарё вилояти (Деҳқонобод тумани), Навоий вилояти (Хатирчи ва Нурота туманлари), Самарқанд вилояти (Қўшработ ва Паяриқ туманлари), Жиззах вилояти (Фориш тумани).





