Халқ қабулхонасида туман ҳокими Дилмурод Сайидқуловнинг тадбиркорлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
2025-08-06 18:50:00 / Янгиликлар

Халқ қабулхонасида туман ҳокими Дилмурод Сайидқуловнинг тадбиркорлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокимлиги масъуллари, шунингдек, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди. Тадбиркорлар ўз фаолиятида дуч келаётган муаммолар, шунингдек, турли ташаббус ва таклифларини баён қилдилар.
Тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди. Муаммоларни жойида ҳал этиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича муддатлар белгилаб олинди.
