Ургут туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
2025-08-06 18:50:00 / Янгиликлар
Бугун Ургут туманида ҳам Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев иштирок этди ва Ургут туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, эришилган натижалар ҳақида тўхталиб ўтди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ботир Жабборов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ургут тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.
Вилоят раҳбари Сайидқулов Дилмурод Бастамович номзодини Ургут тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирди. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Дилмурод Сайидқулов тайинловга қадар Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Вилоят раҳбари янги ҳокимга туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди ҳамда фаолиятида муваффақиятлар тилади.
