Эрта турмушнинг олдини олиш бўйича маҳаллаларда тизимли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
2025-07-22 18:45:00 / Янгиликлар
Ургут тумани Янгиҳayot маҳалласида вояга етмаган қизини турмушга бермоқчи бўлган фуқаро хонадонда профилактик суҳбат ташкил этилди.
Мазкур масала Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, маҳалла йеттилги аъзолари, нуронийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида ўрганилиб, ҳолат юзасидан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди. Суҳбат давомида фуқарога вояга етмаган шахсни турмушга узатиш амалдаги қонунчиликка зид экани, бу эса жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисида атрофлича тушунтириш берилди.
Шунингдек, эрта никоҳнинг саломатлик, таълим ва руҳий ривожланишга салбий таъсири, ёшлар ҳаётига бўлган хавфлари ҳақида ҳам батафсил маълумот етказилди. Фуқаро ўз ҳаракати нотўғри эканлигини тушуниб, фарзанди вояга етгунча турмушга бермаслигини, қонуний талаб ва тартибларга риоя қилишини билдирган. Натижада фуқаронинг режалаштирган никоҳ маросими тўхтатилди, ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва оилага ҳуқуқий огоҳлантириш берилди. Бу орқали яна бир эрта турмушнинг олди олинди.
Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан бу каби профилактик ишлар бошқа маҳаллаларда ҳам давом эттирилмоқда. Вояга етмаганларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, соғлом оила тамойилларини қарор топтириш ва ёшларнинг бахтли келажагини таъминлаш мақсад қилинган.
