Хитойлик инвесторлар билан муҳим учрашув ўтказилди.
2026-03-25 14:00:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида хитойлик ишбилармон доира вакилларига туманнинг қурилиш, энергетика ва саноат соҳаларидаги инвестицион салоҳияти, мавжуд имкониятлар ҳамда инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар юзасидан атрофлича тақдимот ўтказилди.
Музокаралар жараёнида умумий қиймати 1 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган “Учтепа Cитй” замонавий ишбилармонлик маркази ҳамда кўп қаватли турар жой комплекцини барпо этиш лойиҳаси алоҳида эътибор марказида бўлди.
Мазкур йирик лойиҳа замонавий инфратузилмага эга, яшаш ва бизнес юритиш учун барча қулайликларни ўзида мужассам этган янги шаҳарча сифатида режалаштирилгани таъкидланди.
Учрашув якунида Беижинг Дингрун Жианде Инвестмент вакиллари ушбу истиқболли лойиҳага катта қизиқиш билдириб, уни амалга оширишда инвестиция киритиш имкониятларини ҳар томонлама ўрганиб чиқишларини маълум қилди.
Томонлар келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришдилар.


