“Менинг мактабим” лойиҳасига таклифлар қабул қилиш бошланди
❤️🔥❤️🔥❤️🔥
Жорий йилнинг 15 декабридан 2025/2026-ўқув йили доирасида “Менинг мактабим” лойиҳасининг 2-босқичи бошланди.
Босқичлар:
✅ 15–24 декабрь — лойиҳаларни шакллантириш;
✅ 25 декабрь – 10 январь — лойиҳаларни саралаш;
✅ 11–20 январь — овоз бериш жараёнлари.
Ўқувчилар “Очиқ бюджет” портали орқали ўз лойиҳаларини қуйидаги усулларда тақдим этишлари мумкин:
автоматик тарзда — тайёр лойиҳа намуналаридан танлаш орқали;
мустақил равишда — мавжуд намуналардан ташқари янги лойиҳаларни шакллантириш орқали.
Лойиҳада 5–11-синф ўқувчилари иштирок этиб, ўзлари таҳсил олаётган умумтаълим мактабига доир ташаббусларни илгари суришлари ҳамда овоз беришлари мумкин
