Қонун устуворлиги - амалий ижрода
2025-10-30 16:45:00 / Янгиликлар
Қарорлар ижроси орқали фуқаролар, жамият ва давлат манфаатлари ҳимоя қилинмоқда.
Бугунги кунда қонун устуворгини таминлаш ва фуқароларнинг манфаатини ҳимоя қилишда Мажбурий ижро бюросининг ўрни сезиларли ортмоқда
Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят судининг 25.09.2025 йилдаги қарздор "А" МЧЖдан ундирувчи фуқаро "Б" фойдасига 126.598.994 сўм компенсация ундириш тўғрасидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор МЧЖнинг барча ҳисоб рақамларига тақиқлар қўйилиб, компенсация пуллари тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлими бошлиғи
адлия кичик маслаҳатчиси А.Ш.Жураев
