Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилмоқда
2025-10-27 12:00:00 / Янгиликлар
«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН» МАССИВЛАРИНИ ҚУРИШ ВА ҲУДУДЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА 32-СОН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, ҳудудларда замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилишини жадаллаштириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларининг урбанизация жараёнларини ривожлантириш мақсадида манзилли рўйхати тасдиқлансин.
Президентимиз топшириғига асосан Навоий вилоятимизда “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилмоқда. Лойиҳаларни амалга оширишда ишбилармонлар ва тадбиркорлар ҳамкорликка таклиф этилди.
"Янги Ўзбекистон" массивларида қурилаётган уй-жойлар учун барча муҳандислик тармоқлари (марказлашган иссиқлик, ичимлик суви, оқова тармоқлар, электр таъминоти) яшил ҳудудлар, ижтимоий соҳа (мактаб, боғча, шифохона) объектлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Тадбиркорлар мазкур ер участкаларини “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали сотиб олишлари ва уй-жой қуришлари мумкин. Сотиб олинган ер учун маблағларни муддатли бўлиб тўлаш имкони мавжуд.
Агзамов Акмал
“Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ
Навоий вилояти ҳудудий вакили
