МАКТАБ ВА БОҒЧАЛАР ТИЗИМИДА КАТТА ЯНГИЛИКЛАР!
2025-09-10 10:45:00 / Янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида йиғилиш ўтказилиб, мактабгача ва мактаб таълими бўйича муҳим вазифалар белгиланди:
☑️ Олимпиадалар: Бу йил ўқувчиларимиз халқаро фан олимпиадаларида 195 та медаль олди. Уларга давлат томонидан 10 млрд сўм, устозларига эса 3,5 млрд сўм мукофот берилади.
☑️ Боғчалар қурилиши: Ҳокимларга бўш ерларни аукционга чиқариб, шу ерларда янги боғчалар қуриш топширилди. Янги хусусий боғчаларга субсидия берилади. Тарбиячиларнинг маоши қисман қопланади.
☑️ Кўп қаватли уйларда боғча Энди тадбиркорлар янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг 1-қаватида боғча очса, улар ҳам давлатдан имтиёзлар олади.
☑️ Тарбиячилар тайёрлаш: Янги ўқув йилидан “1+5” тизими жорий қилинади: 1 кун ўқиш, 5 кун иш. Бу орқали ҳар йили 10 мингга яқин олий маълумотли тарбиячи етишиб чиқади.
☑️ Сунъий интеллект дарслари: Кейинги йилдан юқори синфларда сунъий интеллект бўйича дарслар киритилади.
Шунингдек, вилоятларда 3 та йўналишда махсус мактаблар ташкил этилади:
◦ Ахборот технологиялари – Ал-Хоразмий мактаби
◦ Муҳандислик – Мирзо Улуғбек мактаби
◦ Табиий фанлар – Ибн Сино мактаби
👆Бу мактаб битирувчилари яхши ўқиса, техника олийгоҳларига 2-курсдан қабул қилинади.
☑️ Техникум ва ишлаб чиқариш: Инвестор буюртмаси билан техникумларда кадрлар тайёрланади. Инвестор талабига кўра, дастурнинг 30% гача ўзгартирилади. Дуал таълим ташкил этган корхоналарга имтиёзли кредит берилади.
☑️ 12 йиллик таълим тизими: Ўзбекистонда мактабга тайёрлов ҳам мактаб тизимига қўшилиб, 12 йиллик таълимга ўтилади:
◦ 6 ёшдан – 1 йил тайёрлов, кейин 4 йил бошланғич таълим
◦ 5–9-синф – 5 йил умумий таълим
◦ Кейинги 2 йил – тўлиқ ўрта таълим (мактаб, лицей, ҳарбий мактаб ёки техникумда).
