Учқудуқда феруза тошлар қайта ишланади
2025-06-02 13:55:00 / Янгиликлар

“Иккинчи Ўзбекистон–Хитой ҳудудлараро форуми” доирасида Учқудуқ тумани ҳокими Учқун Елмуратов Хитойнинг "NEWA AI GROUP LIMITED" компанияси раҳбари Шиау Чинг Ҳва билан учрашиб, музокаралар олиб борди.
Натижада корхона Учқудуқ туманида қиймати 5 млн. доллар бўлган феруза тошларини қазиб олиш ва қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан меморандум имзолашга эришилди.
