Нуронийлар масканида сайёр қабул
2025-05-05 17:00:00 / Янгиликлар

Бугун тумандаги “Нуронийлар” масканида туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Туман ҳокими Учқун Елмуратов раҳбарлигида ўтказилган ушбу қабулда турли идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, аҳоли мурожаатларини бевосита тингладилар.
Фуқаролар томонидан бандлик, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, моддий ёрдам кўрсатиш ва маҳаллалардаги инфратузилмага оид 10 дан ортиқ муаммоли масалалар кўтарилди. Қабул жараёнида жойида ҳал этиш мумкин бўлган масалалар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Муддат талаб этиладиган мурожаатлар асосида масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди. Ижроси назоратга олинди.
