УЧҚУДУҚЛИК СПОРТЧИЛАР — ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ СОВРИНДОРЛАРИ!
2026-10-29 10:50:00 / Янгиликлар

2026-йил 26–29-октябр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида белбоғли кураш спорт тури бўйича 2008–2009-йилларда туғилган ёшлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг белбоғли кураш ва эркин йўналишлари бўйича беллашувларида Учқудуқ туман спорт мактаби спортчилари муносиб натижаларга эришди.
Ибрагимов Ғолибжон — 68 кг вазн тоифасида 1-ўрин;
Азаматов Асрор — 68 кг вазн тоифасида 2-ўринни эгаллади.
Ушбу натижалар спортчиларнинг мунтазам машғулотлари ҳамда мураббий Абдурасул Абдурашидовнинг тинимсиз меҳнати самарасидир.
Ғолиб ва совриндор спортчиларни, уларнинг мураббийини табриклаймиз! Келгуси мусобақаларда ҳам улкан зафарлар тилаймиз!
