УЧҚУДУҚ ТУМАН 2-СОН ТЕХНИКУМИ ВА БЕЛАРУС: ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКДА ЯНГИ ҚАДАМ!
2026-10-23 15:10:00 / Янгиликлар

Учқудуқ туман 2-сон техникуми директори Назаров Шерзод Набижанович Беларус Республикасига хизмат сафари давомида Гомел давлат автомеханика коллежи директори Геннадий Василевич Козлов ҳамда Гомел давлат кимё-технология коллежи директори Александр Александрович Горленко билан ҳамкорлик шартномаларини имзолади.
Келишувларга мувофиқ, “1+1” таълим дастурини жорий этиш, ўқувчилар алмашинуви, педагоглар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг тажриба алмашиши ҳамда малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди.
