РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-10-15 19:45:00 / Янгиликлар
🔺Ижтимоий тармоқларда «Учқудуқда аҳоли норози: “Smart City” мажмуасидан чиқаётган тутун ва бадбўй ҳидлар хонадонларгача етиб бормоқда!» сарлавҳаси билан хабар тарқалган.
🔺Мурожаатда кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганиш ва улар юзасидан холисона хулоса чиқариш мақсадида Учқудуқ тумани ҳокимлиги томонидан тегишли идоралар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.
🔺Айни вақтда ишчи гуруҳ томонидан мурожаатда баён этилган ҳолатларни ўрганиш ва қонунчилик доирасида тегишли чоралар кўриш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.
🔺Ўрганишлар юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилади.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати
