Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-177-сон Фармони имзоланди.
2026-09-29 10:15:00 / Янгиликлар
Давлат ва давлат иштирокидаги корхоналар активларини, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини реализация қилишда қуйидаги тартиблар жорий этилади:
Ауцион қадами. Электрон онлайн-ауционларда ауцион қадами обектнинг бошланғич қийматининг 1 фоизи миқдорида белгиланади.
Ягона иштирокчи. Такрорий савдоларга фақат 1 нафар талабгор томонидан ариза берилган тақдирда, унга мазкур савдоларда эълон қилинган нархда лотни ихтиёрий равишда сотиб олиш таклиф этилади.
Муддатларнинг қисқартирилиши. Электрон онлайн-ауционлар ва танлов савдолари ўтказилиши тўғрисидаги хабарни эълон қилиш муддати 30 кундан 15 кунгача, такрорий савдоларда эса 10 кундан 5 кунгача қисқартирилади.
Тўловнинг имтиёзли шартлари. Қиймати 23 минг БҲМдан (базавий ҳисоблаш миқдоридан) юқори бўлган давлат активлари ҳамда қиймати 8 минг БҲМдан юқори бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участлари учун қуйидаги имкониятлар тақдим этилади:
6 ой давомида қийматнинг 100 фоизини тўлаш шарти билан 25 фоиз миқдорида чегирма берилади;
6 ой давомида қийматнинг 50 фоизини тўлаш шарти билан 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади;
3 ой давомида қийматнинг 35 фоизини тўлаш шарти билан 5 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.
«Электрон онлайн-ауционларни ташкил этиш» АЖ, Навоий вилояти вакили М. Журумбаев
