РАҚАМ ЭМАС — НАТИЖА МУҲИМ!
2026-09-14 13:35:00 / Янгиликлар

Учқудуқ туман ҳокими Учқун Елмуратов раислигида навбатдаги аппарат йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда ижро интизоми, топшириқларнинг ўз вақтида бажарилиши ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги танқидий-таҳлилий асосда кўриб чиқилди.
Хусусан, Edo.ijro.uz тизимидаги ҳужжатлар ижроси таҳлил қилиниб, айрим масъул ташкилотлар томонидан берилган топшириқларга етарлича эътибор қаратилмаётгани танқид қилинди. Туман Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекцияси, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлими ҳамда Маҳаллалар уюшмаси Учқудуқ туман бўлими мутасаддиларига топшириқлар ижросига етарлича эътибор қаратилмаётгани кўрсатиб ўтилди “огоҳлантирилди”.
Масъул раҳбарларга аниқ вазифалар белгилаб берилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва топшириқларни белгиланган муддатларда якунлаш юзасидан тегишли чоралар кўриш топширилди.
Камбағалликни қисқартириш — устувор вазифа
Учқудуқ туманида камбағалликни қисқартириш бўйича “фавқулодда режим” жорий этилган ва штаб фаолияти йўлга қўйилган.
Йиғилишда камбағалликни қисқартириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидланганидек, Учқудуқ туманида камбағалликни қисқартириш бўйича “фавқулодда режим” жорий этилган ва бу йўналишдаги ишларни мувофиқлаштирувчи штаб фаолияти йўлга қўйилган.
2026 йилдан камбағалликни баҳолаш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда «Ижтимоий реестр» тизими асосий механизм сифатида қўлланилмоқда. Унда оилаларнинг даромади, ижтимоий ҳолати ва эҳтиёжлари инобатга олиниб, улар қуйидаги учта асосий тоифага ажратилади:
🔹 «Давлат таъминотидаги оила»
🔹 «Камбағал оила»
🔹 «Камбағаллик чегарасидаги оила»
2026 йилдан оилаларнинг ижтимоий ҳолати ва эҳтиёжини баҳолашда «Ижтимоий реестр» тизими амал қилмоқда. Айни пайтда туманда “хонадонбай” хатлов ишлари давом этмоқда. “Узунқудуқ”, “Йўлчилар” ОФЙ, “Айтим” ва “Кокпатас” МФЙларда хатлов ишлари маҳалла ёрдамчилари томонидан суст олиб борилаётгани танқид қилинди.
Шунингдек, оилаларни имтиёзли кредит, субсидия ва ссудалар билан қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, ўзини ўзи банд қилиш ва доимий даромад манбаини яратиш масалалари муҳокама қилинди.
-Асосийси рақам эмас, натижа. Ҳар бир оиланинг даромадини ошириш ва уни камбағалликдан чиқариш бўйича амалий ечим бўлиши шарт», — деди туман раҳбари.
Бундан буён ҳар бир ҳудуд ва ҳар бир оила кесимида амалга оширилаётган ишлар натижадорлигига алоҳида баҳо берилиб, камбағалликни қисқартиришда манзилли ёндашув, аниқ вазифа ва амалий натижа асосий мезон бўлади.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
