НАВОИЙ ХАЛҚАРО АЕРОПОРТИ ВА ГОНГКОНГЛИК ЙИРИК ИНВЕСТИЦИЯ КОМПАНИЯСИ ЎРТАСИДА СТРАТЕГИК АЛЯНС ТУЗИЛДИ!
2026-09-11 13:05:00 / Янгиликлар
2026 йил 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат делегациясининг Хитой Халқ Республикасининг Гонконг шаҳрида ўтказилган “Бир макон – бир йўл” халқаро конференсияси доирасида “Навоий халқаро аэропорти” МЧЖ ҳамда Гонконгнинг Ҳарвест Эпоч Стратегиc Инвестмент Лимитед компанияси ўртасида Стратегик алянс тўғрисидаги келишув имзоланди.
Мазкур келишув Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 февралдаги ПҚ–50-сон “Навоий халқаро аеропорти фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, Навоий халқаро аэропортининг халқаро транспорт-логистика тизимидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш ҳамда янги стратегик ҳамкорлик лойиҳаларини ривожлантиришга хизмат қилади.
🌏 Энг катта мақсад эса — Навоий халқаро аеропортини Европа, Жанубий Осиё ва Хитойни боғловчи стратегик мултимодал логистика хабига айлантириш! Бу эса — янги юк оқимлари, янги логистика операторлари, янги авиакомпаниялар ва янги имкониятлар бирлашувидир!