V УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ: ШЎБА ЙИҒИЛИШЛАРИ БОШЛАНДИ
2026-08-21 17:30:00 / Янгиликлар

🔹Бугун Учқудуқ туманидаги 20-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Сифатли таълим — Янги Ўзбекистон тараққиётининг мустаҳкам пойдевори” шиори остида ўтказилаётган Бешинчи устозлар миллий форумининг шўба йиғилишлари бошланди.
🔸Машғулотларда вилоят миқёсида ташкил этилган ўқув-семинарларда иштирок этиб, малака оширган тажрибали устозлар тренерлик қилмоқда. Улар педагогларга замонавий таълим усуллари, илғор тажрибалар ва янгича ёндашувлар бўйича амалий тавсиялар бермоқда.
