ЖАЖЖИ ЮЛДУЗЛАРНИНГ ИҚТИДОРИ СИНОВДАН ЎТДИ
2026-08-03 17:30:00 / Янгиликлар

Навоий вилояти Учқудуқ тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида жорий йилнинг 30-июл куни 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида “Жажжи нурли юлдузлар” танловининг туман босқичи юқори савияда ўтказилди.
Танлов давомида жажжи иштирокчилар ўзларининг истеъдоди, саҳна маданияти, ижодкорлиги ҳамда жамоавий чиқишлари билан ҳакамлар ҳайъати ва томошабинларда илиқ таассурот қолдирди.
Якуний натижаларга кўра:
1-ўрин – 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг “Эртак” жамоаси ғолиб деб топилиб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.
2-ўрин – 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг “Каптарча” жамоаси ҳамда 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг “Қуёшжон” жамоаларига насиб этди. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
3-ўрин – 10-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг “Бахтли болалик” жамоаси ҳамда 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг “Юлдузча” жамоалари эгаллаб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
